Томорқа ва деҳқон хўжаликларини ривожлантириш бўйича алоҳида кенгаш тузилиб, унинг ҳузурида UzAgroStar холдинги ва мева-сабзавот етиштирувчи компаниялар ташкил этилади. Фойдаланилмаган ерлар учун солиқ ставкаси оширилади.
Деҳқон хўжалиги учун ер участкаларини мерос қолдириладиган умрбод эгалик ҳуқуқи билан ажратиб бериш тартибини бекор қилиш режалаштирилмоқда. Ерларни қишлоқ хўжалиги турига қараб 5 йилдан 50 йилгача ижарага бериш таклиф этилади.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг